Al-An'am surasi, 90-oyat

6:90

أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ هَدَى ٱللَّهُۖ فَبِهُدَىٰهُمُ ٱقۡتَدِهۡۗ قُل لَّآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ أَجۡرًاۖ إِنۡ هُوَ إِلَّا ذِكۡرَىٰ لِلۡعَٰلَمِينَ ٩٠

Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш. Сен: «Мен сизлардан бунинг учун ҳақ сўрамасман. У, оламлар учун эслатмадан иборат, холос», – деб айт. 30

Izohlar

30 (Зикр қилинган пайғамбарлар алайҳимуссалом Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Аллоҳдан келган ҳидоят эса, доимо эргашиш зарур бўлган нарсадир. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом иқтидо қилишлари лозим ҳидоят ҳам шу ҳидоятдир. Кишилар даъват қилинадиган ҳидоят ҳам шу.)

Tafsir

Ўша пайғамбарлар ва улар билан бирга тилга олинган уларнинг аждоди, авлоди ва биродарлари чин ҳидоят аҳлидир. Бас, уларга эргашинг ва улардан ўрнак олинг. Эй Пайғамбар, қавмингизга айтинг: "Бу Қуръонни етказганим учун сизлардан бирон мукофот кутмайман. Зеро, Қуръон инсу жин оламларига бир ваъз-насиҳатдан ўзга нарса эмас. Токи, улар Қуръон орқали тўғри, соғлом йўлни топиб олсинлар".