Al-An'am surasi, 91-oyat

6:91

وَمَا قَدَرُواْ ٱللَّهَ حَقَّ قَدۡرِهِۦٓ إِذۡ قَالُواْ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ عَلَىٰ بَشَرٖ مِّن شَيۡءٖۗ قُلۡ مَنۡ أَنزَلَ ٱلۡكِتَٰبَ ٱلَّذِي جَآءَ بِهِۦ مُوسَىٰ نُورٗا وَهُدٗى لِّلنَّاسِۖ تَجۡعَلُونَهُۥ قَرَاطِيسَ تُبۡدُونَهَا وَتُخۡفُونَ كَثِيرٗاۖ وَعُلِّمۡتُم مَّا لَمۡ تَعۡلَمُوٓاْ أَنتُمۡ وَلَآ ءَابَآؤُكُمۡۖ قُلِ ٱللَّهُۖ ثُمَّ ذَرۡهُمۡ فِي خَوۡضِهِمۡ يَلۡعَبُونَ ٩١

Улар, Аллоҳ башарга ҳеч нарса туширгани йўқ, деганларида, Аллоҳни тўғри тақдирламадилар. «Мусо кишиларга ҳидоят ва нур этиб олиб келган, уни сиз қоғозга тушириб олиб, баъзисини зоҳир, кўпини махфий қилган ва сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмаган нарсаларни сизга ўргатган китобни ким туширди?!» – деб айт. «Аллоҳ» – деб айт. Сўнгра, уларни тек қўй, шўнғиган нарсаларида ўйнайверсинлар. 31

Izohlar

31 (Нима учун Тавротни Мусога Аллоҳ нозил қилганини тан оладилар, бироқ Қуръонга келганда, Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган йўқ, дейдилар?! Ёки Таврот ҳам нозил бўлмаганми?! Йўқ, ундай эмас, «Таврот»ни Аллоҳдан нозил бўлган илоҳий китоб, деб биладилар. Яҳудийлар Тавротни ёзиб олишгач, ундан ўзларига мувофиқ ўринларни одамларга кўрсатишар, мувофиқ келмаган ўринларини эса, махфий тутишар эди.)

Tafsir

Мушриклар ўзларининг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга: "Аллоҳ инсон зотига ваҳий қилган эмас", деган гаплари билан Аллоҳни улуғлаётганлари йўқ. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Мусога Тавротни нур, ҳидоят ва қавмини тўғри йўлга бошлайдиган иршод қилиб нозил қилган ким? Яҳудийлар уни дафтарларга ёзиб олиб, ўз ҳавойи нафсларига тўғри келадиган жойларини ошкор этиб, Муҳаммад алайҳиссаломнинг сифатлари баёни каби ўзларига ёқмайдиган жойларини эса яширдилар. Эй араблар, сизлар ҳам Қуръондан ўзингиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам билмайдиган нарсаларингизни ўргандингиз". Эй Пайғамбар, саволингизга ўзингиз жавоб бериб: "Аллоҳ қилган", деб айтинг. Кейин эса уларни тек қўйинг. То ажаллари келгунига қадар ўзларининг жаҳолатию залолатида адашиб юраверсинлар.