Al-An'am surasi, 48-oyat

6:48

وَمَا نُرۡسِلُ ٱلۡمُرۡسَلِينَ إِلَّا مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَۖ فَمَنۡ ءَامَنَ وَأَصۡلَحَ فَلَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ ٤٨

Биз Пайғамбарларни фақат башорат берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборурмиз. Ким иймон келтириб, амали солиҳ қилса, уларга хавфу хатар йўқ ва улар ранжимаслар.

Tafsir

Биз пайғамбарларимиздан бирон пайғамбарни иймон ва тоат аҳлига туганмас ноз-неъматлар ҳақида хушхабар етказиш, куфр ва исён аҳлини эса қаттиқ азобдан огоҳлантиришдан бошқа иш учун юбормаймиз. Кимлар пайғамбарларга иймон келтириб, яхши амаллар қилсалар, уларга охиратда хавфу хатар йўқдир ва улар бу дунёда эришолмай қолган насибалари учун ғамгин бўлмаслар.