ثَمَٰنِيَةَ أَزۡوَٰجٖۖ مِّنَ ٱلضَّأۡنِ ٱثۡنَيۡنِ وَمِنَ ٱلۡمَعۡزِ ٱثۡنَيۡنِۗ قُلۡ ءَآلذَّكَرَيۡنِ حَرَّمَ أَمِ ٱلۡأُنثَيَيۡنِ أَمَّا ٱشۡتَمَلَتۡ عَلَيۡهِ أَرۡحَامُ ٱلۡأُنثَيَيۡنِۖ نَبِّـُٔونِي بِعِلۡمٍ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ١٤٣
Саккиз жуфт (пайдо қилди): қўйдан иккини (эркак-урғочи) ва эчкидан иккини. «Иккала эркагини ҳаром қилдими ёки иккала урғочисиними ёхуд иккала урғочининг бачадонларида шомил бўлган нарсаними?! Агар ростгўй бўлсангизлар, илмий қилиб хабарини беринглар-чи?» – деб айт. 54
Izohlar
54 (Араб тилида «ал-анъом» деб номланган ҳайвонлар туркумини биз «чорва» деб таржима қилмоқдамиз. Аслида «ал-анъом» деб туя, сигир, қўй ва эчкига айтилади. Уларни жуфт — бир эркак ва бир урғочи ҳисоб қилинса, саккизта бўлади.)
Tafsir
Сизларга саккиз турдаги жуфтликни яратди. Қўйдан бир жуфтликни - эркак ва урғочисини, эчкидан ҳам бир жуфтликни. Эй Пайғамбар, мушрикларга айтинг: "Аллоҳ уларнинг эркакларини эркак бўлганлари учун ҳаром қилдими? Ёки урғочиларини бачадони бўлгани учун ҳаром қилдими?" Агар улар биринчи саволингизга, ҳа, деб жавоб берсалар: "Нега унда урғочиларини ҳаром қиласизлар?", деб айтинг. Агар улар иккинчи саволингизга ҳам, ҳа, деб жавоб берсалар: "Нега унда ўша бачадондаги жонни иккига ажратиб, ҳали эркагини, ҳали урғочисини ҳаром қиласизлар? Эй мушриклар, гапинглар рост бўлса, айтинглар-чи, мана шу ҳаром қилишлар Аллоҳ тарафидан деган даъвойингларда қайси соғлом илмга таяняпсизлар?", деб айтинг.