Al-An'am surasi, 142-oyat

6:142

وَمِنَ ٱلۡأَنۡعَٰمِ حَمُولَةٗ وَفَرۡشٗاۚ كُلُواْ مِمَّا رَزَقَكُمُ ٱللَّهُ وَلَا تَتَّبِعُواْ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ ١٤٢

Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқазиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар. Албатта, у сизларга очиқ-ойдин душмандир. 53

Izohlar

53 (Ўтган оятларда мушриклар ўзларича ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқсиз, далил-ҳужжатсиз баъзи ҳайвонларни минишни, баъзиларининг гўштини ейишни ҳаром қилганлари айтилган эди. Аммо, аслини олганда, ҳайвонларни миниш ёки минмаслик, гўштини ейиш ёки емаслик ҳақидаги ҳукмни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина чиқаради.)

Tafsir

Аллоҳ сизларга ҳайвонлардан катта туялар каби юк кўтара оладиганини ҳам, кичик туя ва қўйлар каби устига юк ортиб бўлмайдиганларини ҳам яратди. Эй одамлар, Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган бу неъматлардан баҳраманд бўлинглар, тановул қилинглар. Шайтоннинг изидан бориб, мушрикларга ўхшаб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол, Аллоҳ ҳалол қилган нарсани эса ҳаром қилиб юрманглар. Эй одамлар, шайтон сизларга очиқдан-очиқ душмандирки, унинг мақсади сизларни Аллоҳга гуноҳ қилдиришдир.