۞ وَهُوَ ٱلَّذِيٓ أَنشَأَ جَنَّٰتٖ مَّعۡرُوشَٰتٖ وَغَيۡرَ مَعۡرُوشَٰتٖ وَٱلنَّخۡلَ وَٱلزَّرۡعَ مُخۡتَلِفًا أُكُلُهُۥ وَٱلزَّيۡتُونَ وَٱلرُّمَّانَ مُتَشَٰبِهٗا وَغَيۡرَ مُتَشَٰبِهٖۚ كُلُواْ مِن ثَمَرِهِۦٓ إِذَآ أَثۡمَرَ وَءَاتُواْ حَقَّهُۥ يَوۡمَ حَصَادِهِۦۖ وَلَا تُسۡرِفُوٓاْۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُسۡرِفِينَ ١٤١
У (ишкомларга) кўтариладиган ва кўтарилмайдиган боғларни, хурмо ва экинларни емагини хилма-хил қилиб, зайтун ва анорларни бир-бирига ўхшатиб ва ўхшатмай пайдо қилган Зотдир. Мевалаган пайтида унинг мевасидан енглар ва йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар. Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилгувчиларни севмас.
Tafsir
Аллоҳ субҳонаҳу ер юзида боғлар яратди. Уларнинг дарахтлари орасида ишкомларга кўтарилганлари ҳам. кўтарилмаганлари ҳам бор. У Зот хурмони ва шакли-ю, таъми турли хил экинларни яратди. У Зот зайтун ва анорни яратди. Уларнинг барглари бир-бирига ўхшайди, таъми эса ўхшамайди. Эй одамлар, унинг мевасидан енглар, йиғим-терим пайтида закотини беринглар. Ейишда ҳам, бошқаларга беришда ҳам шариат белгилаб қўйган ҳадлардан ошманглар. Аллоҳ Ўзи белгилаб қўйган ҳадлардан ошганларни севмайди. Уларни ёмон кўради. Шуларнинг ҳаммасини яратган Зот уларни бандаларига ҳалол қилиб берди. Энди уларни ҳаром қилишга мушрикларнинг ҳаққи йўқ.