وَقَالُواْ مَا فِي بُطُونِ هَٰذِهِ ٱلۡأَنۡعَٰمِ خَالِصَةٞ لِّذُكُورِنَا وَمُحَرَّمٌ عَلَىٰٓ أَزۡوَٰجِنَاۖ وَإِن يَكُن مَّيۡتَةٗ فَهُمۡ فِيهِ شُرَكَآءُۚ سَيَجۡزِيهِمۡ وَصۡفَهُمۡۚ إِنَّهُۥ حَكِيمٌ عَلِيمٞ ١٣٩
Улар, мана шу чорваларнинг қорнидаги нарсалар эркакларимизга ҳалол, аёлларимизга ҳаром, дерлар. Агар у (қориндаги нарса) ўлик бўлса, улар унга шериклардир. Тезда уларга васфлари учун Ўзи жазо беражак. Албатта, У ҳикматли ва яхши билувчи Зотдир.
Tafsir
Яна дедилар: "Соиба ва баҳийраларнинг қоринларидаги тирик туғилса, эркакларимизга ҳалол, аёлларимизга эса ҳаром бўлади. Агар ўлик туғилса, эркаклар ҳам. аёллар ҳам унга шерикчилик қилаверадилар. Яқинда Аллоҳ уларни шу гаплари учун жазолайди. Аллоҳ Ўзининг шариатида ҳам, тадбирида ҳам ҳикмат билан иш қиладиган, бандаларининг аҳволидан хабардор Зотдир.