وَإِذَا جَآءَتۡهُمۡ ءَايَةٞ قَالُواْ لَن نُّؤۡمِنَ حَتَّىٰ نُؤۡتَىٰ مِثۡلَ مَآ أُوتِيَ رُسُلُ ٱللَّهِۘ ٱللَّهُ أَعۡلَمُ حَيۡثُ يَجۡعَلُ رِسَالَتَهُۥۗ سَيُصِيبُ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْ صَغَارٌ عِندَ ٱللَّهِ وَعَذَابٞ شَدِيدُۢ بِمَا كَانُواْ يَمۡكُرُونَ ١٢٤
Агар уларга оят келса, Аллоҳнинг Пайғамбарларига берилган нарсага ўхшаш нарса бизга ҳам берилмагунча зинҳор иймон келтирмасмиз, дерлар. Ўз Пайғамбарлигини қаерга қўйишни Аллоҳнинг Ўзи яхши биладир. Жиноят қилганларга қилган макрлари учун Аллоҳнинг ҳузурида, албатта, хорлик ва шиддатли азоб бордир.
Tafsir
Аллоҳ таоло пайғамбарига нозил қилган оятлардан бири келса, кофирларнинг улуғлари: "Аллоҳ олдинги пайғамбарларга берган нубувват ва рисолатнинг айни ўзини бизга ҳам бермагунича иймон келтирмаймиз", дейдилар. Аллоҳ уларга раддия билдириб, рисолатга ким ҳақли эканини ва унинг юкини ким кўтара олишини Ўзи яхши билишини баён қилди. У тажовузкор золимлар мутакаббирлик билан ҳақдан юз ўгирганлари ва макру найранглари туфайли хору зорликка ҳамда қаттиқ азобга йўлиқадилар.