وَكَذَٰلِكَ جَعَلۡنَا فِي كُلِّ قَرۡيَةٍ أَكَٰبِرَ مُجۡرِمِيهَا لِيَمۡكُرُواْ فِيهَاۖ وَمَا يَمۡكُرُونَ إِلَّا بِأَنفُسِهِمۡ وَمَا يَشۡعُرُونَ ١٢٣
Худди шунга ўхшаш, ҳар бир шаҳарда катта жиноятчиларни унда макр қилиш учун қўйдик. Улар, сезмаган ҳолда, фақат ўзларига ўзлари макр қилурлар, холос. 45
Izohlar
45 (Бу жиноятчилар катта мансабларни эгаллаб олиб, одамларни ўз йўлига солиш учун турли ҳийла-найранглар қиладилар. Уларнинг жинояти Аллоҳ таолонинг ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз қилишдир. Катта жиноятчиларнинг динга қарши қилган макр-ҳийлалари ўзларининг бошига етади. Чунки улар динга қарши чиқиш билан Аллоҳга қарши чиқадилар. Ўзининг ҳалокатига замин яратган бўладилар. Мўминларни эса Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳимоя қилади.)
Tafsir
Маккадаги мушрикларнинг улуғлари Аллоҳнинг йўлидан тўсганидек, ҳар бир қишлоқда ўшандоқ "улуғлар"ни бор қилдикки, улар ҳам шайтон йўлига даъват қилишда ўзларининг ҳамма ҳийла-найрангларини ишга соладилар. Натижада эса барча макру ҳийлалари ўзларига зарар бўлиб қайтади. Лекин улар нодонликлари ва ҳавойи нафсларига тобеликлари туфайли буни сезмайдилар.