Al-An'am surasi, 122-oyat

6:122

أَوَمَن كَانَ مَيۡتٗا فَأَحۡيَيۡنَٰهُ وَجَعَلۡنَا لَهُۥ نُورٗا يَمۡشِي بِهِۦ فِي ٱلنَّاسِ كَمَن مَّثَلُهُۥ فِي ٱلظُّلُمَٰتِ لَيۡسَ بِخَارِجٖ مِّنۡهَاۚ كَذَٰلِكَ زُيِّنَ لِلۡكَٰفِرِينَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ١٢٢

Аввал ўлик бўлган одамни тирилтириб, унга одамлар орасида юрадиган нурни бериб қўйган бўлсак, у билан зулматлар ичида ундан чиқа олмай юрувчи одам ўхшаш бўлурми? Шундай қилиб, кофирларга қилаётган амаллари зийнатлаб кўрсатилди. 44

Izohlar

44 (Бу ояти каримада кофир одам ўлик ҳисобида эканлиги таъкидланмоқда. Аллоҳ таоло кимни иймонга ҳидоят этса, ўша одамнинг мўмин бўлиши гўё ўликнинг қайта тирилишига тенглаштирилмоқда.)

Tafsir

Аллоҳ ҳидоят бермасидан олдин куфр, жаҳолат ва гуноҳлари туфайли ўлик (каби бўлган) одам иймон, илм-маърифат ва тоат сари ҳидоят сабабли тирик танага айланганидан кейин куфр, жаҳолат ва гуноҳлар зулмати қўйнида ҳидоят топа олмасдан, сарсон-саргардон юрган одам билан баробарми? Мушрикларга ширк амаллари, ўлимтикни ейиш ва ноҳақ талашиб-тортишиш жозибадор қилиб кўрсатилаган бўлса, кофирларга куфр ва гуноҳлар жимжимадор қилиб кўрсатилган. Токи, шу ишлари учун Қиёмат кунида аламли азобга гирифтор бўлсинлар.