Al-An'am surasi, 103-oyat

6:103

لَّا تُدۡرِكُهُ ٱلۡأَبۡصَٰرُ وَهُوَ يُدۡرِكُ ٱلۡأَبۡصَٰرَۖ وَهُوَ ٱللَّطِيفُ ٱلۡخَبِيرُ ١٠٣

Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У латийф ва хабардор Зотдир. 37

Izohlar

37 (Аллоҳ кўзларни бу дунё ашёларини кўриш учун яратган. Шу вазифаларини бажарадилар, холос. Аммо имконларидан ташқари нарсани бажаришга қодир эмаслар. Кўзлар маълум масофадаги нарсаларни кўради. Ундан узоқдагисини кўра олмайди. Бу эса, ўша маълум масофадан наридаги кўзга кўринмаган нарса йўқдир дегани эмас. Балки кўз уни кўра олмаганидандир.)

Tafsir

Уни кўзлар қамраб ололмас. У кўзларни қамраб олур. У бандаларига Марҳаматли, уларнинг аҳволидан Хабардор Зотдир.