ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمۡۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ خَٰلِقُ كُلِّ شَيۡءٖ فَٱعۡبُدُوهُۚ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ وَكِيلٞ ١٠٢
Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. Ундан бошқа ибодатга сазовор зот йўқ. У ҳар бир нарсанинг Яратгувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинг. У ҳар бир нарсага вакилдир!
Tafsir
Эй одамлар, бу сифатларга эга бўлган зот Парвардигорингиздир. Сизлар учун Ундан ўзга парвардигор ҳам, чин маъбуд ҳам йўқ. Бас, ёлғиз Унгагина бандалик қилингиз. Зеро маъбудликка танҳо Угина ҳақлидир ва У ҳамма нарсани муҳофаза этгувчидир.