لِّيُعَذِّبَ ٱللَّهُ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ وَٱلۡمُنَٰفِقَٰتِ وَٱلۡمُشۡرِكِينَ وَٱلۡمُشۡرِكَٰتِ وَيَتُوبَ ٱللَّهُ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِۗ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمَۢا ٧٣
Аллоҳ мунофиқлар ва мунофиқаларни, мушриклар ва мушрикаларни азоблаши учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этиши учундир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимли Зотдир. 32
Izohlar
32 (Яъни, мазкур омонатнинг инсонга таклиф қилинишидан мақсад инсонлар орасидан мунофиқ ва мушрикларни ажратиб олиб азоблаш ва мўминларни ажратиб олиб, уларнинг тавбасини қабул қилиб мукофотлашдир.)
Tafsir
Аллоҳнинг тақдири ила уни инсон ўз зиммасига олди. Аллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларни, мушрик ва мушрикаларни азоблаши, омонатга хиёнат қилмаган мўминларнинг эса тавбаларини қабул қилиши учун шу иш бўлди. Аллоҳ тавба қилган бандаларини кечирадиган, уларга Меҳрибон Зотдир.