ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِي لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَهُ ٱلۡحَمۡدُ فِي ٱلۡأٓخِرَةِۚ وَهُوَ ٱلۡحَكِيمُ ٱلۡخَبِيرُ ١
Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Охиратдаги ҳамд ҳам Уникидир. Ва У ўта ҳикматли, ўта хабардор Зотдир.
Tafsir
Ҳамд бўлсин Аллоҳгаки, осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам ёлғиз Уникидир. Ҳаммасини Ўзи яратган, Ўзи бошқаради, ҳаммасига Ўзи эгалик қилади. Охиратдаги барча ҳамду санолар ҳам ёлғиз Уникидир. У ҳар бир яратиши, ҳар бир тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким ва бандаларининг аҳволидан Хабардор Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.