ٱلنَّبِيُّ أَوۡلَىٰ بِٱلۡمُؤۡمِنِينَ مِنۡ أَنفُسِهِمۡۖ وَأَزۡوَٰجُهُۥٓ أُمَّهَٰتُهُمۡۗ وَأُوْلُواْ ٱلۡأَرۡحَامِ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلَىٰ بِبَعۡضٖ فِي كِتَٰبِ ٱللَّهِ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُهَٰجِرِينَ إِلَّآ أَن تَفۡعَلُوٓاْ إِلَىٰٓ أَوۡلِيَآئِكُم مَّعۡرُوفٗاۚ كَانَ ذَٰلِكَ فِي ٱلۡكِتَٰبِ مَسۡطُورٗا ٦
Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса, уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг Китобида қариндошлар бир-бирларига бошқа мўминлардан ва муҳожирлардан ҳақлидирлар. Фақат, дўстларингизга яхшилик қилмоғингиз мустаснодир. Бу, Китобда сатрлар ила битилмиш. 2
Izohlar
2 (Пайғамбарнинг мўминлар учун тутган ўрни шунчалик улуғки, у асраб олган отадан ҳам, сулбий отадан ҳам, ҳатто ҳар бир мўминнинг ўз нафсидан ҳам юқори даражададир. Унинг бу даражаси доимий ва боқийдир. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ҳар бир нарсада мўминлар учун ҳатто ўзларидан ҳам устун мақомдадир.)
Tafsir
Пайғамбар Муҳаммада алайҳиссалом мўминларга кимнинг номи билан чақириш бобида уларнинг ўзларидан ҳам ҳақлироқдир. Гарчи уларнинг диллари бошқасига мойил бўлса-да. У зотнинг аёллари эса ҳамма мўминларга оналар мақомидадир. Пайғамбар алайҳиссалом вафотидан кейин у кишининг аёлига уйланиш ҳаром. Мерос масаласида мўминлар муҳожирлардан кўра қариндошлар бир-бирларига ҳақлироқдирлар. Аллоҳнинг ҳукми шундай. Исломнинг бошланишида қариндош бўлмаганлар ҳам ўзаро бир-бирларидан мерос олганлар. Кейин бу ҳукм бекор қилинган. Лекин, эй мўминлар, ўз дўстларингизга бирон эҳсон ёки васият орқали яхшилик қилсангизлар бўлаверади. Бу ҳукм Лавҳул-Маҳфузда битиб қўйилгандир. Унга амал қилиш вожиб.