Al-Ahzab surasi, 43-oyat

33:43

هُوَ ٱلَّذِي يُصَلِّي عَلَيۡكُمۡ وَمَلَٰٓئِكَتُهُۥ لِيُخۡرِجَكُم مِّنَ ٱلظُّلُمَٰتِ إِلَى ٱلنُّورِۚ وَكَانَ بِٱلۡمُؤۡمِنِينَ رَحِيمٗا ٤٣

У сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун Ўзи ҳам, фаришталари ҳам саловот айтадир. У мўминларга ўта меҳрибон бўлган Зотдир.

Tafsir

У шундай зотки, сизларга марҳамат кўрсатади, сизларни мақтайди. Фаришталари эса сизларнинг ҳақингизга дуо қиладилар. Сизларни куфр зулматларидан иймон нурига олиб чиқиш учун шундай қилади. У мўминларга Меҳрибондир. Ўзига итоат қилиб, буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийиладиган бандаларини азобламайди.