وَرَدَّ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِغَيۡظِهِمۡ لَمۡ يَنَالُواْ خَيۡرٗاۚ وَكَفَى ٱللَّهُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ٱلۡقِتَالَۚ وَكَانَ ٱللَّهُ قَوِيًّا عَزِيزٗا ٢٥
Ва Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига қайтарди. Улар ҳеч бир яхшиликка эриша олмадилар. Мўминлар учун урушда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилди. Ва Аллоҳ кучли ва азийз Зотдир.
Tafsir
Аллоҳ Қурайш ва Ғатафонни муродига етказмади. Мўминларни қириб ташлаш ҳақидаги режалари амалга ошмасдан, шармандаларча ортга чекиндилар. Мўминларга Аллоҳнинг Ўзи етарли мададкор бўлиб, ғаним устига шамолни ва фаришталардан иборат қўшинни юборди. Аллоҳ Қудратли, Азиздирки, ҳеч ким У Зотдан ғолиб бўла олмас.