يَحۡسَبُونَ ٱلۡأَحۡزَابَ لَمۡ يَذۡهَبُواْۖ وَإِن يَأۡتِ ٱلۡأَحۡزَابُ يَوَدُّواْ لَوۡ أَنَّهُم بَادُونَ فِي ٱلۡأَعۡرَابِ يَسۡـَٔلُونَ عَنۡ أَنۢبَآئِكُمۡۖ وَلَوۡ كَانُواْ فِيكُم مَّا قَٰتَلُوٓاْ إِلَّا قَلِيلٗا ٢٠
Улар аҳзобларни кетмаган деб ҳисобларлар. Агар аҳзоблар яна келсалар, улар аъробийлар ичида, чўлда бўлиб, сизнинг хабарингизни сўраб туришни орзу қилурлар. Агар сизнинг ичингизда бўлганларида ҳам, камдан-кам жанг қилган бўлур эдилар. 10
Izohlar
10 (Кофир гуруҳларнинг мусулмонларга ҳеч бир зарар етказа олмай, қайтиб кетганлари мунофиқларнинг тасаввурига сиғмайди.)
Tafsir
Бу қўрқоқлар Пайғамбар алайҳиссаломга қарши жанг қилиш учун келган фирқалар ҳали кетмаган, улар то мўминларни қириб ташламагунча кетмайдилар, деб ўйлайдилар. Агар ўша фирқалар яна бир марта қайтиб келишга қодир бўлсалар, анави мунофиқлар Мадинадан чиқиб, саҳройи арабларга қўшилиб, сизлар ҳақингиздаги хабарлардан огоҳ бўлиб туришни истайдилар. Эй мўминлар, улар сизлар билан бирга бўлган тақдирда ҳам кўп жанг қилмайдилар. Шундай бўлгач, уларга парво қилманглар, улар учун афсусланманглар.