هُنَالِكَ ٱبۡتُلِيَ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ وَزُلۡزِلُواْ زِلۡزَالٗا شَدِيدٗا ١١
Ана шунда мўминлар синовга дучор бўлдилар ва шиддатли ларзага тушдилар. 5
Izohlar
5 (Дарҳақиқат, мусулмонлар қуршов ичида қолдилар. Улар шаҳар атрофида хандақ қазиб, ҳимояланишди. Бунинг устига, яҳудий қабиласи Бани Қурайза хиёнат қилиб, аҳдни бузди, душманга қўшилиб кетди.)
Tafsir
Хандақ ғазотида рўй берган ана шу даҳшатли манзара, душманнинг ёпирилиб келиши ва хавфу хатар орқали мўминлар синовдан ўтдилар. Чин мўмин ким, мунофиқ ким, ойдинлашди.