إِذۡ جَآءُوكُم مِّن فَوۡقِكُمۡ وَمِنۡ أَسۡفَلَ مِنكُمۡ وَإِذۡ زَاغَتِ ٱلۡأَبۡصَٰرُ وَبَلَغَتِ ٱلۡقُلُوبُ ٱلۡحَنَاجِرَ وَتَظُنُّونَ بِٱللَّهِ ٱلظُّنُونَا۠ ١٠
Ўшанда улар сизнинг уст ва қуйи томонингиздан келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, жонлар ҳалқумга келган эди ва Аллоҳ ҳақида турли гумонлар қилардингиз.
Tafsir
Кофирлар водий устидан ҳам, остидан ҳам, машриқдан ҳам, мағрибдан ҳам ёпирилиб келган пайтда қўрқувдан кўзларингиз қотиб қолиб, душмандан бошқа нарсани кўрмай қолди. Хавф шиддатидан жонингиз ҳалқумингизга келиб, Аллоҳ ҳақида ҳар хил гумонларга бордингизлар. Ҳали ғалабадан умидвор бўлиб, ҳали тушкунликка тушиб, беқарорлик домида қолдингизлар.