فَفِرُّوٓاْ إِلَى ٱللَّهِۖ إِنِّي لَكُم مِّنۡهُ نَذِيرٞ مُّبِينٞ ٥٠
Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. 3
Izohlar
3 (Одатда инсон хавфу хатардан, бало-офатдан қочади. Бу оятда тилга олинган хавф-хатар — динсизлик, ғафлат ва осийликдир, ундан қочиш гуноҳ ва ҳаром ишларни тарк этиб, Аллоҳга илтижо этиш билан бўлади. Аллоҳга қочишда инсон учун улуғ саодат ва мартаба бордир.)
Tafsir
Бас, Аллоҳга итоат қилиш ва гуноҳни тарк этиш билан У Зотнинг азобидан савобига қочинглар, чопинглар. Эй одамлар, албатта мен сизларни Аллоҳнинг азобидан аниқ-тиниқ қилиб огоҳлантирувчиман.