وَلَا تَجۡعَلُواْ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَۖ إِنِّي لَكُم مِّنۡهُ نَذِيرٞ مُّبِينٞ ٥١
Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
Tafsir
Аллоҳ билан бирга бошқа худони ҳам қилиб олиб, унга ҳам ибодат қилманглар. Мен сизларни У Зотнинг азобидан аниқ-тиниқ қилиб огоҳлантирувчиман.