وَمِن كُلِّ شَيۡءٍ خَلَقۡنَا زَوۡجَيۡنِ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ ٤٩
Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки, эсласангизлар.
Tafsir
Ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик. Эркак ва аёл, само ва замин, қуруқлик ва денгиз каби. Шоядки, улардан ибрат олиб, Аллоҳнинг бирлиги ва қудратини ҳис этсангизлар.