Ad-Duha surasi, 3-oyat

93:3

مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَىٰ ٣

Роббинг сени тарк қилгани йўқ, сенга ғазаб ҳам қилгани йўқ. 1

Izohlar

1 (Ушбу ояти карима мушриклар, Муҳаммаднинг Роббиси унга ғазаб қилди, уни тарк этди, деб гап тарқатганларида раддия сифатида тушгандир.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, ваҳий тўхтаб қолган пайтда Парвардигорингиз сизни на тарк қилди ва на ёмон кўриб қолди. Мушрикларнинг гапига парво қилманг.