قَالُواْ تَٱللَّهِ إِنَّكَ لَفِي ضَلَٰلِكَ ٱلۡقَدِيمِ ٩٥
Улар: «Аллоҳга қасамки, сен эски адашувингдасан», дедилар. 49
Izohlar
49 (Яъни, йўқ бўлиб кетган Юсуфдан ҳали ҳам умидворсан-а, дедилар. Лекин иш бошқача бўлиб чиқди.)
Tafsir
Олдидаги болалари унга дедилар: "Аллоҳга қасамки, сен боягидек яна Юсуфни кўраман, деган хомхаёлингни қиляпсан".