Yusuf surasi, 9-oyat

12:9

ٱقۡتُلُواْ يُوسُفَ أَوِ ٱطۡرَحُوهُ أَرۡضٗا يَخۡلُ لَكُمۡ وَجۡهُ أَبِيكُمۡ وَتَكُونُواْ مِنۢ بَعۡدِهِۦ قَوۡمٗا صَٰلِحِينَ ٩

Юсуфни ўлдиринглар ёки узоқ ерга олиб бориб ташланглар, шунда отангизнинг юзи сизга холи қолади. Бундан кейин солиҳ қавмдан бўлиб оласизлар», – дедилар. 5

Izohlar

5 (Бу уларнинг ўзаро маслаҳатлари эди. Улар нима қилиб бўлса ҳам, Юсуфни йўқотиб, оталари фақат ўзларига эътибор бериши учун ҳаракатга тушиб қолдилар. Шайтон васвасага солганда шундай бўлади.)

Tafsir

Юсуфни ўлдиринглар ёки узоқ ерга олиб бориб ташланглар. Ўшанда отангиз фақат сизларники бўлиб қолади ва сизларни тўла яхши кўради. Кейин тавба қилиб, яна қайта яхши одамга айланиб олаверасизлар.