Yusuf surasi, 10-oyat

12:10

قَالَ قَآئِلٞ مِّنۡهُمۡ لَا تَقۡتُلُواْ يُوسُفَ وَأَلۡقُوهُ فِي غَيَٰبَتِ ٱلۡجُبِّ يَلۡتَقِطۡهُ بَعۡضُ ٱلسَّيَّارَةِ إِن كُنتُمۡ فَٰعِلِينَ ١٠

Улардан бир сўзловчи: «Юсуфни ўлдирманглар. Агар бирон иш қилмоқчи бўлсангиз, уни қудуқнинг қаърига ташланглар, баъзи йўловчилар олиб кетади», деди. 6

Izohlar

6 (Акалар гапни бир жойга қўйиб, режани амалга ошириш учун ҳаракатга тушдилар. Бориб, оталарини аврай бошладилар.)

Tafsir

Акаларидан бири деди: "Юсуфни ўлдирманглар. Ундан қутулмоқчи бўлсангизлар, уни қудуқнинг қаърига ташланглар, бирон йўловчи ўтиб қолса, олиб кетади. Ўлдиргандан кўра шундай қилишнинг зарари камроқ бўлади".