Yusuf surasi, 79-oyat

12:79

قَالَ مَعَاذَ ٱللَّهِ أَن نَّأۡخُذَ إِلَّا مَن وَجَدۡنَا مَتَٰعَنَا عِندَهُۥٓ إِنَّآ إِذٗا لَّظَٰلِمُونَ ٧٩

У: «Нарсамизни ҳузуридан топган одамдан бошқани олиб қолишимиздан Аллоҳ сақласин. Акс ҳолда, албатта, золимлардан бўлиб қоламиз», – деди. 39

Izohlar

39 (Бошқа ўринларда бўлгани каби, бу сафар ҳам Юсуф алайҳиссалом нозик ибораларни ишлатиб, ҳеч кимнинг ҳаққига ножўя гап айтмадилар. «Ўғрининг» ё «айбдорнинг ўрнига» демасдан, «нарсамизни ҳузуридан топган одамдан бошқани олиб қолишимиздан Аллоҳ сақласин», дея марҳамат қилдилар.)

Tafsir

Юсуф алайҳиссалом деди: "Бир золимнинг жинояти туфайли бир бегуноҳга зулм қилишдан Аллоҳ асрасин. Ўлчагич кимнинг идишидан чиққан бўлса, ўшани олиб қоламиз. Золим қолиб, бегуноҳни жазоласак, ўзимиз золимларга айланиб қоламиз.