Yusuf surasi, 80-oyat

12:80

فَلَمَّا ٱسۡتَيۡـَٔسُواْ مِنۡهُ خَلَصُواْ نَجِيّٗاۖ قَالَ كَبِيرُهُمۡ أَلَمۡ تَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ أَبَاكُمۡ قَدۡ أَخَذَ عَلَيۡكُم مَّوۡثِقٗا مِّنَ ٱللَّهِ وَمِن قَبۡلُ مَا فَرَّطتُمۡ فِي يُوسُفَۖ فَلَنۡ أَبۡرَحَ ٱلۡأَرۡضَ حَتَّىٰ يَأۡذَنَ لِيٓ أَبِيٓ أَوۡ يَحۡكُمَ ٱللَّهُ لِيۖ وَهُوَ خَيۡرُ ٱلۡحَٰكِمِينَ ٨٠

Ундан умидни узган чоғларида, четга чиқиб, хуфёна маслаҳат қилдилар. Катталари: «Отангиз сиздан Аллоҳ номи билан васийқа олганини ва бундан олдин Юсуф ҳақида қилган айбингизни билмайсизларми?! Мен токи отам менга изн бермагунча ёки Аллоҳ ҳукм чиқармагунча бу ердан қимирламасман. У, ҳукм чиқарувчиларнинг энг яхшисидир.

Tafsir

Юсуфнинг рад жавобидан кейин умидлари узилиб, яширинча маслаҳатлашдилар. Катта акалари шундай деди: "Отангиз сизлардан Аллоҳни ўртага қўйиб, ўғлини соғ-саломат қайтариб олиш келиш ҳақида аҳд олганини эслатиб қўяй. Аҳдда сизлар даф қила олмайдиган бир ҳолат юз беришигина истисно қилинганди. Олдинроқ Юсуф борасида ҳам хатога йўл қўйиб, отангизга берган аҳдингизга вафо қилмаган эдингизлар. Энди мен то отам қайтишга рухсат бермагунича ёки Аллоҳ менга укамни қайтариб олишим ҳақидаги Ўз ҳукмини чиқармагунича Мисрни тарк этмайман. Аллоҳ адолат ва ҳақиқат билан ҳукм қилгувчиларнинг энг яхшисидир".