وَمَا يُؤۡمِنُ أَكۡثَرُهُم بِٱللَّهِ إِلَّا وَهُم مُّشۡرِكُونَ ١٠٦
Кўплари эса, Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар, холос. 55
Izohlar
55 (Яъни, иймон келтирсалар ҳам, Унга ширк келтирган ҳолларида иймон келтирадилар. Холис тавҳид ила иймон келтирмайдилар. Чунки холис тавҳид масаласи нозик масала, ширкнинг турлари эса, жуда ҳам кўп.)
Tafsir
Одамларнинг кўплари Аллоҳнинг яратувчи, ризқ берувчи, тирилтирувчи, жон олувчи эканига ишонмайдилар. Ишонсалар ҳам Унга қўшиб бут-санамларга ҳам сиғинадилар. Аллоҳнинг ўғли бор, деб даъво қиладилар. Аллоҳ ҳар қандай нуқсондан пок Зот.