وَمَآ أَكۡثَرُ ٱلنَّاسِ وَلَوۡ حَرَصۡتَ بِمُؤۡمِنِينَ ١٠٣
Одамларнинг кўплари, гарчи сен жуда қизиқсанг ҳам, мўмин эмаслар. 53
Izohlar
53 (Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом қавмларига яхшиликни раво кўрганларидан, иймонга келишларини жуда қаттиқ истар эдилар. Шунга ҳаракат ҳам қилар эдилар. Аммо Аллоҳ таоло бу уриниш уларнинг иймонга келишларига сабаб бўла олмаслигини билдирмоқда.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, одамларни иймонга келтириш учун бор кучингизни сарфласангиз ҳам уларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар. Шунинг учун улар учун ҳасрат чекаверманг.