Yunus surasi, 5-oyat

10:5

هُوَ ٱلَّذِي جَعَلَ ٱلشَّمۡسَ ضِيَآءٗ وَٱلۡقَمَرَ نُورٗا وَقَدَّرَهُۥ مَنَازِلَ لِتَعۡلَمُواْ عَدَدَ ٱلسِّنِينَ وَٱلۡحِسَابَۚ مَا خَلَقَ ٱللَّهُ ذَٰلِكَ إِلَّا بِٱلۡحَقِّۚ يُفَصِّلُ ٱلۡأٓيَٰتِ لِقَوۡمٖ يَعۡلَمُونَ ٥

У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган Зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қиладир. 2

Izohlar

2 (Инсон ҳаёти давомида доимий ҳис этиб турадиган мавжудотлардан бири қуёш, яна биттаси ойдир. Лекин инсон уларнинг мавжудиятига ўрганиб қолганидан кўп ҳам эътибор бермайди.)

Tafsir

У шундай зотки, қуёшни ҳамма жойни ёритадиган зиё, ойни эса нур таратадиган нур қилди. Эй одамлар, қуёш орқали кунлар сонини, ой орқали эса ойлар ва йиллар сонини билиб олишингиз учун уни 28 манзилга бўлиб қўйди. Бир манзилдан иккинчисига бир кеча-кундузда етиб боради. Аллоҳ осмонлару ердаги ва улар орасидаги барча нарсаларни фақат ҳақ билан яратиб, Ўзининг қудрати ва буюклигини одамларга намойиш қилди. Аллоҳ Ўзининг ягоналигига далолат қилувчи бу ёрқин далил ва ҳужжатларни далил ва ҳужжат нималигини биладиган қавм учун батафсил баён қилади.