قُل لَّآ أَمۡلِكُ لِنَفۡسِي ضَرّٗا وَلَا نَفۡعًا إِلَّا مَا شَآءَ ٱللَّهُۗ لِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌۚ إِذَا جَآءَ أَجَلُهُمۡ فَلَا يَسۡتَـٔۡخِرُونَ سَاعَةٗ وَلَا يَسۡتَقۡدِمُونَ ٤٩
Сен: «Мен ўзим ҳам на зарарга ва на фойдага молик эмасман. Магар Аллоҳ нимани хоҳласа (шу бўлади). Ҳар умматнинг ўз ажали бор. Ажаллари келган вақтда бир соатга орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар», деб айт. 17
Izohlar
17 (Гапнинг хулосаси шу. Бировга зарар ёки фойда етказиш фақат Аллоҳнинг иши. Агар Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом ўзларига на зарар, на фойда етказа олмасалар, демак, ўзгаларга ҳам етказа олмасликлари турган гап. Лекин улар ҳадеб у зотдан ваъда қилинган азоб қачон келишини сўрайверадилар. Ажал келган соатнинг айни ўзида ҳалок бўладилар. Бунга ўтган умматлар, хусусан, Қуръони Каримда зикри келган умматлар ёрқин мисолдир. Баъзи уламоларимиз, умматларнинг ҳалокати фақат жисмоний бўлиши шарт эмас, маънавий ҳалокат ҳам шунга киради, дейдилар.)
Tafsir
Айтинг: "Мен ўзимга бирон фойда келтира олмайман, ўзимдан бирон зарарни даф ҳам қила олмайман. Шундай бўлгач, қандай қилиб, бошқаларга фойда ё зарар келтира олай? Фақат ва фақат Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. У Зотнинг ғайб оламини мен қаёқдан ҳам билардим. Аллоҳ ҳалокат ваъда қилган ҳар бир умматнинг белгиланган муддати бор. Уни Аллоҳдан ўзга ҳеч кимса билмайди. Муддати келганда, бир соатга бўлсин, уни ортга ҳам, олдга ҳам сура олмайдилар".