Yunus surasi, 39-oyat

10:39

بَلۡ كَذَّبُواْ بِمَا لَمۡ يُحِيطُواْ بِعِلۡمِهِۦ وَلَمَّا يَأۡتِهِمۡ تَأۡوِيلُهُۥۚ كَذَٰلِكَ كَذَّبَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۖ فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلظَّٰلِمِينَ ٣٩

Балки, улар ўзлари илмини билмаган нарсани, уларга унинг таъвийли етмай туриб, ёлғонга чиқардилар. Улардан олдингилар ҳам шундай ёлғонга чиқарган эдилар. Золимларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол.

Tafsir

Улар қулоқ солиш, тушуниш, фикр қилиш ўрнига шоша-пиша ёлғонга чиқара қолдилар. Ҳали уларга Қуръон огоҳлантирган азоб келмаганди. Лекин келиши яқинлашиб қолганди. Олдинги умматлар ҳам худди шундай ёлғонга чиқаргандилар. Кейин улар бошига мусибат, азоб тушганди. Эй Пайғамбар, ҳақни ёлғонга чиқарган умматлар оқибати қандай бўлгани ҳақида фикр юритинг. Аллоҳ уларни ҳалок қилганди-ку.