Yunus surasi, 19-oyat

10:19

وَمَا كَانَ ٱلنَّاسُ إِلَّآ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ فَٱخۡتَلَفُواْۚ وَلَوۡلَا كَلِمَةٞ سَبَقَتۡ مِن رَّبِّكَ لَقُضِيَ بَيۡنَهُمۡ فِيمَا فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ ١٩

Одамлар фақат бир уммат бўлган эдилар. Сўнгра, ихтилофга тушдилар. Агар Роббинг томонидан айтилган сўз бўлмаганида, улар ихтилоф қилаётган нарса ҳақида ораларида ҳукм қилинган бўлар эди. 7

Izohlar

7 (Дарҳақиқат, Одам атодан кейин ҳамма бир хил ақидада — тавҳид ақидасида эди. Аммо вақт ўтиши билан турли омиллар таъсирида баъзи ихтилофлар келиб чиқди. Айрим одамлар тавҳидни маҳкам тутдилар. Бошқалари ширкка кетдилар.)

Tafsir

Одамлар биргина динда (тавҳид динида) бўлиб, ҳаммалари мўмин эдилар. Кейин бўлиниб кетдилар. Кимдир мўминлигида қолди, кимдир кофир бўлди. Аллоҳнинг бу дунёдаги ихтилофлар борасида Қиёмат куни ҳукм чиқариш ҳақидаги ҳукми бўлмаганида эди, шу дунёнинг ўзидагина ҳукм чиқариб, адашган билан ҳидоят топган ажралиб қолган бўлар эди.