Yunus surasi, 20-oyat

10:20

وَيَقُولُونَ لَوۡلَآ أُنزِلَ عَلَيۡهِ ءَايَةٞ مِّن رَّبِّهِۦۖ فَقُلۡ إِنَّمَا ٱلۡغَيۡبُ لِلَّهِ فَٱنتَظِرُوٓاْ إِنِّي مَعَكُم مِّنَ ٱلۡمُنتَظِرِينَ ٢٠

Ва улар: «Унга Роббидан бир белги — мўъжиза тушса эди», дерлар. Бас, Сен: «Fайб Аллоҳникидир. Интизор бўлиб туринг, мен ҳам сиз ила интизор бўлувчиларданман», деб айт. 8

Izohlar

8 (Мушрикларнинг одатлари шу: атрофларидаги сон-саноқсиз мўъжизалардан кўз юмиб, Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг ва у кишига келаётган ваҳийнинг ҳақ эканлигини тасдиқловчи алоҳида катта моддий мўъжиза келтиришни талаб қилишарди. Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломнинг шариатлари охирги шариат бўлганидан Аллоҳ таоло мушрикларнинг матлубини ортга суришга аҳд қилган эди. Шу боис Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга мушрикларнинг бу бемаъни талабига: «Ғайб Аллоҳникидир. Интизор бўлиб туринг, мен ҳам сиз ила интизор бўлувчиларданман», деб айт», демоқда.)

Tafsir

Мушриклар: «Муҳаммадга Парвардигори томонидан унинг ҳақ эканига далолат қиладиган бир белги тушса эди», дейдилар. Эй Пайғамбар, айтинг: «Оятлар, белгилар нозил бўлиши ғайб илмидир. Ғайб эса ёлғиз Аллоҳникидир. Сизлар инсон ҳис эта оладиган шундай оят-белгиларни кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга мунтазирларданман».