دَعۡوَىٰهُمۡ فِيهَا سُبۡحَٰنَكَ ٱللَّهُمَّ وَتَحِيَّتُهُمۡ فِيهَا سَلَٰمٞۚ وَءَاخِرُ دَعۡوَىٰهُمۡ أَنِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ١٠
У ердаги дуолари: «Аллоҳим, Сени поклаб ёд этамиз»дир. У ердаги сўрашишлари «Салом»дир. Охирги дуолари эса: «Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин»дир.
Tafsir
Жаннатдаги дуолари Аллоҳга тасбеҳ айтиш, У Зотни улуғлашдир. Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва ўзаро бир-бирларининг сўрашишлари САЛОМдир. Дуоларининг пироварди эса ҳамма махлуқотларнинг парвардигори бўлмиш Аллоҳга сано айтишдир.