Yasin surasi, 73-oyat

36:73

وَلَهُمۡ فِيهَا مَنَٰفِعُ وَمَشَارِبُۚ أَفَلَا يَشۡكُرُونَ ٧٣

Улар учун ўшаларда манфаатлар ва ичимликлар бор. Ахир, шукр қилмайдиларми?!

Tafsir

Улар учун ўша ҳайвонларда миниш ва ейишдан бошқа яна кўп фойдалар ҳам бор. Уларнинг юнгларидан, териларидан, ёғларидан ҳам фойдаланадилар. Масалан, кийимлар, тўшаклар тикадилар. Улар учун ўша ҳайвонларда ичимликлар ҳам бор. Масалан, сутларидан ичадилар. Шунча неъматларни ато этган Аллоҳга шукр қилмайдиларми?