Yasin surasi, 58-oyat

36:58

سَلَٰمٞ قَوۡلٗا مِّن رَّبّٖ رَّحِيمٖ ٥٨

Роҳийм бўлган зот Роббдан «Салом» сўзи бордир. 17

Izohlar

17 (Шунча нозу неъмат, роҳат-фароғат, шавқу завқнинг устига ўзлари учун ниҳоятда раҳмли бўлган зот Роббилари Аллоҳ таоло томонидан «Салом» ҳам келади.)

Tafsir

Бу неъматлар устига уларга яна Меҳрибон Парвардигорлари тарафидан салом ҳам айтилади. Сўз билан айтилади. Аллоҳ салом айтдими, тамом, улар ҳар томонлама саломатликка эришадилар. Бундан олий салом борми?!