إِنَّ أَصۡحَٰبَ ٱلۡجَنَّةِ ٱلۡيَوۡمَ فِي شُغُلٖ فَٰكِهُونَ ٥٥
Албатта, жаннат эгалари у кунда роҳатланиш ила машғуллар. 15
Izohlar
15 (Нима уларга завқ, шодлик, хурсандчилик берса, ҳаммаси у ерда муҳайёдир.)
Tafsir
Қиёмат куни жаннат эгалари ҳеч нарсанинг ташвишини қилмайдилар. Зеро, ҳамма неъматлар уларга муҳайё қилиб қўйилади. Буюк муваффақиятга эришадилар. Улар шод-хуррамлик билан кўнгиллари тусаган ишни қиладилар.