Yasin surasi, 53-oyat

36:53

إِن كَانَتۡ إِلَّا صَيۡحَةٗ وَٰحِدَةٗ فَإِذَا هُمۡ جَمِيعٞ لَّدَيۡنَا مُحۡضَرُونَ ٥٣

Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлгани йўқ. Бас, улар бирдан тўпланиб, ҳузуримизда ҳозир қилингандирлар.

Tafsir

Қайта тирилиш Сурга иккинчи бора дам уришнинг натижаси, холос. Шу билан Қиёмат куни ҳамма махлуқотлар ҳисоб бериш учун Бизнинг даргоҳимизда ҳозир бўладилар.