قَالَ يَبۡنَؤُمَّ لَا تَأۡخُذۡ بِلِحۡيَتِي وَلَا بِرَأۡسِيٓۖ إِنِّي خَشِيتُ أَن تَقُولَ فَرَّقۡتَ بَيۡنَ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ وَلَمۡ تَرۡقُبۡ قَوۡلِي ٩٤
У: «Эй, онамнинг ўғли, соч-соқолимдан тутма. Мен сенинг: «Бани Исроилни тафриқага солибсан, гапимга кирмабсан, дейишингдан қўрқдим», деди.
Tafsir
Мусо биродари қилган ишдан аччиқланиб, унинг соч-соқолидан тортганида Ҳорун унга ялинчоқ оҳангда деди: "Менинг соч-соқолимдан тортма. Улар билан қолишимга сабаб бор эди. Уларни ташлаб, ортингдан кетсам, улар бўлиниб кетардилар. Кейин сен, айтганимни қилмасдан, уларни бўлиб юбордингми, дер эдинг. Мен шундан қўрқдим".