Taha surasi, 85-oyat

20:85

قَالَ فَإِنَّا قَدۡ فَتَنَّا قَوۡمَكَ مِنۢ بَعۡدِكَ وَأَضَلَّهُمُ ٱلسَّامِرِيُّ ٨٥

У зот: «Батаҳқиқ, Биз қавмингни сендан кейин фитнага дучор қилдик. Сомирий уларни адаштирди», деди. 18

Izohlar

18 (Бани Исроилга ҳурлик оғир келди, уни кўтара олмади. Жумладан, энг нозик ва аҳамиятли масала — иймон-эътиқод масаласида ҳам. Мусо алайҳиссалом илк бор тарк этишлари биланоқ залолатга кетдилар. Сомирийга эргашиб, бузоқнинг ҳайкалини худо қилиб олдилар.)

Tafsir

Аллоҳ деди: "Биз ортингда қолган қавмингни бузоққа ибодат қилиш билан балоладик. Сомирий шу ишга даъват қилиб, уларни йўлдан оздирди".