فَرَجَعَ مُوسَىٰٓ إِلَىٰ قَوۡمِهِۦ غَضۡبَٰنَ أَسِفٗاۚ قَالَ يَٰقَوۡمِ أَلَمۡ يَعِدۡكُمۡ رَبُّكُمۡ وَعۡدًا حَسَنًاۚ أَفَطَالَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡعَهۡدُ أَمۡ أَرَدتُّمۡ أَن يَحِلَّ عَلَيۡكُمۡ غَضَبٞ مِّن رَّبِّكُمۡ فَأَخۡلَفۡتُم مَّوۡعِدِي ٨٦
Бас, Мусо қавмига ғазабланган, афсусланган ҳолда қайтди. У: «Эй қавмим, Роббингиз сизга яхши ваъда қилмаганмиди?! Сизларга замон узоқ кўриндими ёки бошингизга Роббингиздан ғазаб тушишини хоҳладингизми?! Менга берган ваъдага хилоф қилибсиз?!» – деди.
Tafsir
Бас, Мусо қавмининг йўлдан озиб, бузоққа ибодат қилганидан ғазабланиб, хафа бўлиб қайтди ва деди: «Эй қавмим, Аллоҳ сизларга Тавротни нозил қилиш ҳақида яхши ваъда қилмаганмиди?! Узоқ вақт ўтдимики, уни унутган бўлсангиз? Ёки бу ишингиз билан Парвардигорингиз томонидан устингизга ғазаб, азоб тушишини истаб, менга берган итоаткорликда барқарор туриш ҳақидаги ваъдани буздингизми?!"