يَٰبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ قَدۡ أَنجَيۡنَٰكُم مِّنۡ عَدُوِّكُمۡ وَوَٰعَدۡنَٰكُمۡ جَانِبَ ٱلطُّورِ ٱلۡأَيۡمَنَ وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكُمُ ٱلۡمَنَّ وَٱلسَّلۡوَىٰ ٨٠
Эй, Бани Исроил, батаҳқиқ, Биз сизни душманингиздан қутқардик ва сиз билан Турнинг ўнг томонини ваъдалашдик ҳамда сизларга манн ва бедана туширдик. 17
Izohlar
17 (Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада Бани Исроилга уч турлик неъматини эслатмоқда.)
Tafsir
Бани Исроилни Фиръавн ва унинг лашкарларидан қутқарганимиздан кейин уларга шундай дедик: "Эй Бани Исроил, сизларни душманингиздан қутқардик. Мусо билан гаплашиш учун Тур тоғининг ўнг тарафига ваъдалашдик. Сизларга асал каби ширин ичимлик ва гўшти мазали беданани нозил қилдик".