Taha surasi, 4-oyat

20:4

تَنزِيلٗا مِّمَّنۡ خَلَقَ ٱلۡأَرۡضَ وَٱلسَّمَٰوَٰتِ ٱلۡعُلَى ٤

У, ерни ва юксак осмонларни яратган Зотдан нозил бўлгандир.

Tafsir

Уни ерни яратган, баланд-баланд осмонларни яратган Аллоҳ нозил қилган. У буюк Қуръондир. Чунки буюк Зот тарафидан нозил қилингандир.