وَأۡمُرۡ أَهۡلَكَ بِٱلصَّلَوٰةِ وَٱصۡطَبِرۡ عَلَيۡهَاۖ لَا نَسۡـَٔلُكَ رِزۡقٗاۖ نَّحۡنُ نَرۡزُقُكَۗ وَٱلۡعَٰقِبَةُ لِلتَّقۡوَىٰ ١٣٢
Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, оилангизни намозни адо этишга буюринг. Уни адо этишда ўзингиз ҳам сабрли бўлинг. Биз сиздан ўзингиз учун ҳам, бошқалар учун ҳам ризқ талаб қилмаймиз. Аксинча, Биз Ўзимиз сизни ризқ билан таъминлаймиз. Шу дунёда ҳам, охиратда ҳам гўзал оқибат Аллоҳдан қўрқадиган, У Зотнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийиладиган тақводорларникидир.