Taha surasi, 133-oyat

20:133

وَقَالُواْ لَوۡلَا يَأۡتِينَا بِـَٔايَةٖ مِّن رَّبِّهِۦٓۚ أَوَلَمۡ تَأۡتِهِم بَيِّنَةُ مَا فِي ٱلصُّحُفِ ٱلۡأُولَىٰ ١٣٣

Улар: «У бизга Роббидан мўъжиза келтирса эди», дерлар. Ахир, уларга аввалги саҳифалардаги нарсаларнинг баёноти келмадими? 34

Izohlar

34 (Кофир ва мушриклар, Муҳаммад Роббидан бир лол қолдирувчи мўъжиза келтирса эди, дейдилар. Ахир, Қуръонда аввалги умматларга келган нарсаларнинг баёни келди-ку. Шу уларга кифоя қилмайдими?)

Tafsir

Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғонга чиқарган анави кофирлар: "Муҳаммад Парвардигори тарафидан ўзиниг рост гапираётганига ва чин пайғамбар эканига бир белги-аломат олиб келса бўлмасмикан", дейишди. Бу каззобларга олдинги самовий китобларни тасдиқ этадиган Қуръон келмадими?