يَوۡمَئِذٖ يَتَّبِعُونَ ٱلدَّاعِيَ لَا عِوَجَ لَهُۥۖ وَخَشَعَتِ ٱلۡأَصۡوَاتُ لِلرَّحۡمَٰنِ فَلَا تَسۡمَعُ إِلَّا هَمۡسٗا ١٠٨
У кунда чорловчига эргашурлар. Ундан бурилиш йўқ. Овозлар Роҳман(ҳайбати)дан жим қолмиш. Пичирлашдан бошқа нарса эшитмассан. 26
Izohlar
26 (Ҳаммаёқ теп-текис. Ҳамма жим ҳолда бўйин эгиб, маҳшарга чорловчига эргашишдан бошқа нарсани билмайди.)
Tafsir
У кунда одамлар маҳшаргоҳга чорловчи фариштага оғишмай эргашадилар. Раҳмоннинг ҳайбатидан овозлар тиниб қолади. У кунда пичирлашдан бошқа нарса эшитмассиз.