أَمۡ عِندَهُمۡ خَزَآئِنُ رَحۡمَةِ رَبِّكَ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡوَهَّابِ ٩
Ёки уларнинг ҳузурида Азийзу ўта саховатли Роббингнинг раҳмат хазинаси борми?
Tafsir
Ёки ҳаммадан Ғолиб, Қудратли ва истаганича эҳсон қила оладиган Саховатли Парвардигорингизнинг раҳмат хазиналари ўша ҳақни тан олмайдиган мушрикларнинг олдиларидамикин-а?! Ўша хазиналар орасида пайғамбарлик ҳам бор. Уни ҳам Ўзи хоҳлаган бандасига беради. Кимга бериш, кимга бермасликни ҳал қилиш уларнинг иши эмас.